Ўзбекистонда илк энг қиммат ва арзон ош қаерда экани очиқланди

Ўзбекистонда илк энг қиммат ва арзон ош қаерда экани очиқланди

Жорий йилнинг январ ойида Давлат статистика қўмитаси томонидан Ўзбекистонда “Палов индекси” шакллантирилиши ҳақида хабар берган эдик.

Давлат статистика қўмитаси 2020 йилнинг феврал ойи учун вилоят марказий ҳудудлари кесимида тайёр паловнинг ўртача нархлари тўғрисида мағлумот тайёрлади. Бу Ўзбекистон тарихида биринчи “Палов индекси” саналади.

Статистика қўмитаси маълумотларига кўра, энг қиммат палов Самарқанд вилояти (килограми 116 669 сўм), Бухоро вилояти (112 000 сўм/кг) ҳамда Тошкент шаҳри (106 750 сўм/кг)да тайёрланади.

Энг арзон палов эса Наманган вилояти (77 000 сўм), Сурхондарё вилояти (82 600 сўм) ҳамда Қорақалпоғистон (85 169 сўм)да дамланади.

1 кг палов 7 порцияга тенг.

Статистика қўмитаси маълумотлари шаклланиши жараёнида фақатгина танлаб олинган умумий овқатланиш муассасалари (Ош марказлари)даги паловнинг ўртача нархлари ҳисобга олинган бўлиб, ресторан ва чойхоналардаги нархлар инобатга олинмаган.