Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда иш ҳақининг маълум қисми натура шаклида тўланиши кўзда тутилмоқда
14.01.2023 19:06,  
290

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига мувофиқ иш ҳақини натура шаклида тўлашни тартибга солиш ҳамда иш ҳақини ойига бир марта тўланадиган ходимларнинг айрим тоифаларини белгилаш тўғрисида Вазирлар Маҳкамаси қарор муҳокамага қўйилган.

Унга кўра, меҳнатга натура шаклида ҳақ тўлаш тақиқланади, бундан қуйидаги ҳоллар мустасно:

-қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари томонидан етиштирилган ва қайта ишланган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари;

-уй ишчисини озиқ-овқат ва уй-жой билан таъминлаш учун.

Қарорда келтирилишича, иш ҳақини натура шаклида тўлаш меҳнат шартномада кўрсатилади ва ходим ойлик иш ҳақининг 30 фоизидан ортиқ бўлиши мумкин эмас.

Меҳнатга ҳақ тўлашнинг тарифсиз тизимларида меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 30 фоизидан ортиқ бўлиши мумкин эмас.

Маълум қилинишича, Натура шаклида тўланган иш ҳақи меҳнатга ҳақ тўлаш тизимига киради.

Натура кўринишидаги иш ҳақи пул кўринишидаги иш ҳақи қийматига тенг бўлиши ҳамда ходим шахсий истеъмоли ва унинг оиласи учун мос ва фойдали бўлиши инобатга олинади.

Натура шаклида ҳақ тўлашда иш берувчи томонидан суиистеъмол қилишга йўл қўймаслик мақсадида қуйидагилар таъқиқланади:

-қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари томонидан тақдим этилаётган товар нархи унинг таннархидан юқори бўлиши;

-уй ишчисининг иш берувчилари томонидан тақдим этилаётган товар ҳақиқий бозор нархидан юқори нархда тақдим этилиши.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан