Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган Volkswagen Caddy нархлари маълум бўлди

Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган Volkswagen Caddy нархлари маълум бўлди

Германиянинг “Volkswagen” компанияси Ўзбекистонда ўз автомобилларини ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқда. “Volkswagen” моделлари Жиззахда барпо этилаётган заводда 2022 йилда йўлга қўйилиши режалаштирилган. Ҳозирда бу ерда қурилиш-монтаж ишлари қизғин кетмоқда.

27 июл куни “Volkswagen” Ўзбекистон автомобил бозори учун ўз моделларининг онлайн тақдимотини ўтказди.

Ҳозирча, Volkswagen Caddy 3 хил намунада ва 3 хил нарх сегментида харидорларга ҳавола қилинади.

Volkswagen Caddy (Kasten). Нархи: 172 100 000 сўм.  Автомобили, асосан, юк ташишга мўлжалланган. Унинг ўртача ёнилғи сарфи 100 км.га 7,1 литрни ташкил этади. 

Volkswagen Caddy (Kombi). Нархи: 190 000 000 сўм. Унинг техник кўрсаткичлари Volkswagen Caddy (Kasten) билан бир хил. Фарқи автомобилнинг юк ва йўловчи ташишга мослаштирилганида.

Volkswagen Caddy (Trendline). Нархи 221 900 000 сўм.  У фақат йўловчи ташишга мўлжалланган бўлиб, ҳайдовчи билан бирга 7 кишини таший олади.