Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган электромобиль хариди учун кредит имтиёзи берилади
11.10.2022 14:07,  
284

10 октябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев танишган тақдимотда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган электромобиль хариди учун олинган кредит фоизининг бир қисми давлат томонидан қоплаб берилиши маълум қилинди

Шунингдек, Ўзбекистонда литий, мис, графит каби хомашё захираларидан фойдаланиб, бундай қисмларни ўзимизда ишлаб чиқариш мумкинлиги кўрсатиб ўтилди. 

Ўз навбатида, Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясида ҳам республикада ишлаб чиқарилган янги электромобиль хариди учун йиғим бекор қилинган.  
  
Бундан ташқари, Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган электромобиль (шу жумладан, машино-тўпламлар) утилизация йиғимидан ҳам озод этилиши кўрсатиб ўтилган. 

Эслатиб ўтамиз, 2022 йилнинг тўртинчи чорагидан бошлаб Ўзбекистонда Хитойнинг BYD электромобилларини ишлаб чиқариш бўйича дастур йўлга қўйилиши айтилганди. Бу учун Хитой компанияси "Синов савдоси" доирасида бозорни ўрганади. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан