Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда ишлаб чиқилган коронавирус тест тизими Тошкентда синовдан ўтказилмоқда
9.04.2020 23:18,  
748

Ўзбекистон Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илғор технологиялар марказида ишлаб чиқилаётган коронавирусни аниқлайдиган тест тизимлари ҳозирда клиник синовдан ўтказилмоқда. Бу ҳақда дарё нашри хабар бермоқда.

Илғор технологиялар марказида тест тизимидан ташқари тана ҳароратини масофадан ўлчовчи термометр намунаси ва танани ҳимояловчи 3D-шлемлар ишлаб чиқилган. Таъкидланишича, ҳозирда марказ томонидан Вирусология илмий-текшириш институтига тест тизимларининг навбатдаги партиясини жўнатишга тайёргарлик кўрилмоқда.

Марказ директори Шаҳло Турдиқлованинг маълум қилишича, тест тизимларининг сезгирлиги ва аниқлигини текшириш мақсадида улар Вирусология илмий-текшириш институтида соғлом ва касалликка чалинган кишиларда синовдан ўтказилмоқда. Синовлар тугагач, тест тизимлари рўйхатдан ўтказилади.

Турдиқулова хонимнинг алоҳида таъкидлашича, апрель ойининг охиригача 50 мингта тест тизимини ишлаб чиқариш режалаштирилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан