Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда ишламайдиган фуқаролар ҳам пенсия олиши мумкин.Бу қандай амалга оширилади?
18.01.2021 20:36,  
743

Ўзбекистонда ишламайдиган фуқаролар пенсия олиши мумкин бўлади. Бу ҳақида 2021 йил учун давлат дастури лойиҳасида маълумот берилган.

Лойиҳага кўра, ишламайдиган фуқаролар 1 июлдан бошлаб пенсияга чиқишлари мумкин ва бунинг учун уларнинг турмуш ўртоқлари ҳар ойда ўз даромадидан ижтимоий солиқ тўлашлари керак бўлади. 2005 йилдан аввалги йиллар учун иш стажи меҳнат дафтарчасидаги мавжуд ёзувлар асосида, ҳеч қандай қўшимча ҳужжатлар сўралмасдан ҳисобланади.

Шунингдек, 2021 йил 1 июндан бошлаб, пенсияларни тайинлашда шахснинг иш ҳақи ва меҳнат стажи тўғрисидаги маълумотларнинг электрон базаси юритилмаган давр — 2005 йилдан аввалги йиллар учун иш стажи шахснинг меҳнат дафтарчасидаги мавжуд ёзувлар асосида ҳеч қандай тасдиқловчи ҳужжатлар талаб этилмасдан ҳисобланади.

Бундан ташқари, уч йилдан ортиқ давр учун тайинланган ёки қайта ҳисобланган пенсия ва нафақаларни текшириш ва улар бўйича ортиқча тўловини ундириш бекор қилинади.

Пенсия ва нафақаларни нақд пулсиз шаклда олиш учун аризалар фуқаролар томонидан Пенсия жамғармасининг тегишли бўлимига мурожаат қилмаган ҳолда, тижорат банкларида пластик карталарни очиш жараёнида ёки банк мобил иловалари орқали электрон шаклда расмийлаштирилади.

Пенсия ва нафақалар фуқаронинг хоҳишига кўра рўйхатга олинган доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи бўйича тайинланади ва тўланади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан