Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда ишсизлик даражаси 9,2 фоизга етди
19.07.2022 14:17,  
42

Иқтисодий фаол аҳоли ўртасидаги ишсизлик даражаси 2022 йилнинг биринчи ярмида 9,2 фоизни ташкил этди, деди Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Мавжуда Мирзаева.

16-30 ёшлилар тоифасида бу кўрсаткич 14,9 фоизни, аёллар орасида 12,8 фоизни ташкил этади. Ишга муҳтож фуқароларнинг умумий сони 1,4 миллион кишига етди. 

Жорий йилнинг апрель ойида иқтисодий нофаол аҳоли сони 4,4 миллион кишини ташкил этди. Биринчи чорак якунига кўра, Ўзбекистонда меҳнат ресурслари сони 19,4 миллион кишига етди, бу 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 220 минг кишига кўпдир.

Иқтисодиётда 13,6 миллион киши ишлайди, улардан 6,1 миллиони расмий секторда, 5,7 миллиони норасмий секторда, 1,8 миллиони хорижда банд.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан