Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда IT Park резидент компаниялари сони йил бошидан буён 190 фоизга кўпайди
24.11.2022 18:05,  
29

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов ўзининг Telegram'даги расмий саҳифаси орқали IT Park резидентлари йил бошидан шу кунгача деярли 2 баробарга ортганини маълум қилди.

"Бу йил жаҳонда иқтисодий ўсишдаги қийинчиликлар кузатилаётган вақтда, айнан бизнинг IT Park резидентлари йил бошидан шу кунгача деярли 2 баробарга ортди. Бу йил жаҳонда иқтисодий ўсишдаги қийинчиликлар кузатилаётган вақтда, айнан бизнинг IT Park резидентлари йил бошидан шу кунгача деярли 2 баробарга ортди. Яъни йил бошида Давлатимиз Раҳбари томонидан Ўзбекистонни IT хабга айлантириш бўйича белгилаб берилган вазифаларининг амалий натижаларини бу йил якунланмасданоқ кўришга имкон бўлаяпти ва келгуси йиллар учун яхши пойдевор яратилмоқда." дейди Шерматов.

Шунингдек, унинг қўшимча қилишича, чет элликлар аввалги "Ташкент - город хлебный" деган гапни, “Ташкент - город айтишный” деган мақолалар ёзиб Ўзбекистонни IT хабга айланаётганини муҳокама қилишмоқда.

IT Park резидент компаниялари сони бугунги кунга қадар 996 тага етиб, йил бошидан буён 190% ўсиш кўрсаткичига эга бўлди. Шу билан бирга, 736 та компания Тошкентда, 260 таси эса вилоятларда жойлашган.

996 та резидент компаниялардан:

• 333 таси –янги очилган компаниялар;

• 142 таси – хорижий капиталга эга компаниялар;

• 186 таси – таълим компаниялари;

• 291 таси – экспортёр-компаниялар, улардан: 150 таси – дастурчи-компаниялар ва 141 таси – BPO компаниялари.

"Зора, шу бугунги тутун ҳақидаги хабарлар орқали ёшларимиз ўзи нима экан бу IT Park, қандай қилсам мен ҳам юқори даромадли иш топар эканман деб ўзларига савол бериб, соҳамизга қизиқсалар ва ўз устиларида ишлашни бошласалар ҳамда кўпроқ халқаро тан олинадиган IT сертификатларни олсалар нур устига аъло нур бўлмайдими?", дея муносабат билдирмоқда вазир.

Эслатиб ўтамиз, IT Park резиденти мақоми маълум имтиёзларни беради. Жумладан, резидент компаниялар 2028 йил 1 январга қадар барча турдаги солиқлар ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмаларни, ижтимоий солиқни тўлашдан озод этилади.

Шунингдек, иш ҳақи даромадидан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи 7,5 фоиз миқдоридаги ягона ставка бўйича солиққа тортилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан