Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда Жаҳон банкининг кредити кўмагида бинолар учун тоза энергия лойиҳаси амалга оширилади
27.06.2022 12:51,  
20

Энергетика вазирлиги Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Энергияни тежаш тармоқлараро жамғармаси билан ҳамкорликда «Ўзбекистонда бинолар учун тоза энергия» лойиҳасини ишлаб чиқди. У Жаҳон банкининг 143 миллион доллари миқдоридаги имтиёзли кредити кўмагида амалга оширилади. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Лойиҳани амалга ошириш учун Жаҳон банки гуруҳига аъзо бўлган Халқаро тараққиёт ассоциацияси (ХТА) Ўзбекистон ҳукуматига паст фоиз ставкасида, муддати 30 йил, жумладан, беш йиллик имтиёзли давр билан имтиёзли молиялаштиришни тақдим этади.

Ўзбекистоннинг қайта тикланувчи энергия манбалари салоҳиятини ошириш борасидаги етакчи мавқеини, иқлим ўзгаришига қарши курашиш бўйича олиб борилаётган саъй-ҳаракатларни халқаро ҳамжамиятнинг фаол қўллаб-қувватлашини, шунингдек, энергия самарадорлигини ошириш бўйича улкан мақсадларни ҳисобга олган ҳолда, Жаҳон банки Ижроия директорлар кенгаши лойиҳани бир овоздан қўллаб-қувватлаган ва уни амалга ошириш учун Халқаро тараққиёт ассоциациясининг имтиёзли ресурсларидан узоқ муддатли кредит ажратишни маъқуллаган.

Ушбу лойиҳа Ўзбекистонда энергия тежаш ва энергия самарадорлигини оширишга инвестицияларни жалб қилиш учун бозор рағбатларини яратишда муҳим рол ўйнаш учун мўлжалланган.

Лойиҳа мамлакатнинг барча ҳудудларини қамраб олади. Унинг доирасида мактабгача таълим, халқ таълими ва соғлиқни сақлаш соҳаларида 800 дан ортиқ муассасани модернизация қилиш режалаштирилган.

Лойиҳанинг асосий натижаси жамоат биноларининг энергия самарадорлигини ошириш, шунингдек, энергия тежаш ва тоза энергия ишлаб чиқаришни рағбатлантирувчи лойиҳаларга инвестицияларни жалб қилиш тартиб-қоидаларини тартибга солувчи меъёрий-ҳуқуқий базани такомиллаштиришдан иборат бўлади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан