Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Ўзбекистонда жорий йилда энг кўп қоғозбозликка йўл қўйган вазирлик ва ташкилотлар рўйхати очиқланди
6.08.2022 13:37,  
163

Ўзбекистон президентининг қатор фармонлари асосида давлат хизматлари кўрсатиш тартибларига риоя этилиши ҳолати республика миқёсида ўрганилди.

Ўрганиш натижасида қуйидаги вазирлик ва идоралар томонидан қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя қилмаган ҳолда фуқаролар ҳамда тадбиркорлардан давлат хизматлари кўрсатилишида ҳамда ишга қабул қилиш жараёнида ортиқча ҳужжатлар талаб қилинганлиги аниқланди:

  • - Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги – 50 дан ортиқ;
  • - Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги – 20 дан ортиқ;
  • - Таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси – 20 дан ортиқ;
  • - «Ўзсувтаъминот» АЖ – 600 дан ортиқ;
  • - «Ҳудудгазтаъминот» АЖ – 300 дан ортиқ;
  • - «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ – 40 дан ортиқ.

Адлия вазирлиги томонидан мазкур қонунчилик ҳужжатларининг бузилишига йўл қўйганлиги юзасидан юқоридаги вазирлик ва ташкилотларга нисбатан тақдимнома ҳамда огоҳнома таъсир чоралари қўлланилди.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан