Ўзбекистонда кадрлар муаммоси йўқ!

Ўзбекистонда кадрлар муаммоси йўқ!

Ўзбекистонда “кам пулга ишлашга тайёр бўлган юқори малакали мутахассислар” муаммоси бор.

Ишчи кучи — иқтисодий қиймат яралишининг икки шарт омилларидан биридир. Иккинчи омил — капитал, яъни ускуна, бино ёки ишлаб чиқариш материаллари.

Лекин негадир бизда ҳеч ким, “Ўзбекистонда Apple компютерлари муаммоси бор” демайди, ёки “Аэробус самолётлар муаммоси” демайди, оддий қилиб “пул муаммоси” дейди. Мамлакатда юқори технологик ишлаб чиқариш воситалари ёки сифатли тиббий асбоб-ускуналар, яхши компютерлар йўқлигини биз маблағимиз камлигидан кўрамиз.

Лекин юқори малакали профессионал мутахассислар камлигини эса қандайдир тушунарсиз “кадрлар муаммоси”га йўямиз.

Аслида “кадрлар муаммоси”ни ҳам биз ўз номи билан аташимиз керак, модомики, бу “муаммо” деб аталмиш нарсанинг ечими — пул. Пул ечим бўлган муаммони харажат деб аташади, муаммо деб эмас. Қайтараман, компютерлар камлигини ҳеч қачон “санаш ускуналари муаммоси” дейишмайди, лекин малакали мутахассисларга келганда шу нарсани эсдан чиқариб юборамиз.

Хусусий бизнесда ҳам, таълим соҳасида ҳам, тиббиётда ҳам, ҳатто давлат бошқарувида ҳам раҳбарлар муаммоларининг илдизини тушунарсиз "кадрлар масаласидан" кўришади. Менимча бу адолатсиз. Чунки бундай “муаммо” табиатда йўқ. Кадрлар — бу пулга сотиладиган меҳнат ва қобилият.

"Иқтисодчи кундалиги"дан

Муаллиф фикри таҳририят нуқтаи назарини ифодаламаслиги мумкин.

306