Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда камбағалликни қисқартириш бўйича 4 йиллик стратегия ишлаб чиқилмоқда
31.05.2022 08:26,  
7

“2022-2026 йилларда Ўзбекистон Республикасида камбағалликни қисқартириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президенти Қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Унга кўра, стратегияни амалга ошириш доирасида қуйидагилар камбағалликни қисқартиришнинг устувор йўналишлари этиб белгиланади:

- ижтимоий ҳимоя тизимининг инклюзивлигини ошириш, кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг даромадини ошириш ва турмуш шароитини яхшилаш;

- аҳолининг эҳтиёжманд қатлами томонидан таълим тизимининг барча босқичларидан ва соғлиқни сақлаш тизимидан бепул ёки имтиёзли фойдаланиш имкониятини кенгайтириш;

- аҳолининг эҳтиёжманд қатламининг бандлик даражасини ошириш ҳамда уларга меҳнат бозорида юқори даромадли иш ўринларини топишига кўмаклашиш;

- тадбиркорлик, кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш ҳамда аҳоли эҳтиёжманд қатламининг тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш имкониятларини кенгайтириш;

- ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда бевосита камбағалликни қисқартиришга алоҳида эътибор қаратиш;

- муҳандислик-инфратузилма объектларини қуриш ва улардан фойдаланишни стандартлаштириш, аҳолининг муқобил энергиядан ва замонавий алоқа коммуникацияларидан фойдаланиш имкониятларини янада ошириш;

- атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик барқарорликка эришишда халқаро стандартларни қўллаш орқали иқлим ўзгаришининг аҳоли саломатлигига салбий таъсирини юмшатиш;

- ижтимоий-иқтисодий соҳаларни эркинлаштиришга қаратилган таркибий ислоҳотларни давом эттириш орқали макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш.

Ўзбекистон Республикасида камбағалликни қисқартиришнинг устувор йўналишларини белгилаш ва амалга оширишни мувофиқлаштирувчи республика кенгаши ташкил этилади.

Шунингдек, Кенгаш томонидан стратегияни ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш учун нуфузли халқаро ташкилотлар, миллий илмий-тадқиқот муассасалари экспертлари ва мутахассислари жалб этилади.

 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан