Ўзбекистонда Камбағалликни қисқартириш илмий маркази ташкил этилади

Ўзбекистонда Камбағалликни қисқартириш илмий маркази ташкил этилади

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти негизида “Камбағалликни қисқартириш ва аҳоли фаровонлигини ўрганиш” илмий маркази ташкил этилади. 

Марказни ташкил этилиши тўғрисида Вазирлар маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида иқтисодий ўсишни тиклаш ва тизимли таркибий ўзгаришларни давом эттириш бўйича 2020-2021 йиллардаги амалий ҳаракатлар режаси”да қайд этилди.

Илмий марказ 2020 йилнинг октябригача ташкил этилади. Марказ фаолияти давлат бюджетидан молиялаштирилади.

Марказ камбағалликни қисқартириш масаласида илмий-услубий ва илмий-тадқиқот ишлари базасини такомиллаштириш, туманлар, шаҳарлар миқёсида таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш билан шуғулланади.

Ҳаракатлар режасида билдирилишича, уйма-уй ўтказилган ўрганишлар натижасида 583 мингта моддий ёрдамга муҳтож камбағал оила аниқланган.

“Уларни қашшоқликдан чиқариш ва бандлигини таъминлаш бўйича мақсадли чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бошланди”,-дейилади ҳаракатлар режасида.