Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда каннабис етиштириш учун лицензия нархи қарийб 700 млн сўмлиги маълум бўлди
4.12.2020 22:35,  
1081

Ўзбекистонда каннабисни гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни ишлаб чиқариш ва тайёрлаш билан боғлиқ бўлмаган саноат мақсадларида етиштиришга рухсат берилганди. Гап таркибида 0,2 фоизгача миқдорда тетрагидроканнабинол гиёҳвандлик моддаси мавжуд бўлган ўсимлик толаси ва уруғи ҳақида кетмоқда.

Spot’нинг хабар беришича, 4 декабрь куни Президент Шавкат Мирзиёев саноат каннабиси етиштириш ва қайта ишлаш учун лицензия олишда давлат божи ставкаларини тасдиқловчи қонунни имзолади. Бунга «Норма» эътибор қаратди.

Лицензия Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан берилади. Бож миқдори:

  • етиштириш учун — БҲМнинг 3000 баравари (669 миллион сўм);
  • импорт ва экспорт қилиш, қайта ишлаш, сақлаш, сотиш, сотиб олиш ва ташиш учун — БҲМнинг 200 баравари (44,6 миллион) миқдорида белгиланган.

Шу билан бирга, нашанинг рухсат берилган навлари, уларни етиштириш ва айланиши учун шартлар, лицензиялаш тартиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланиши керак.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан