Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда карантиндан сўнг Жамоатчилик палатасининг вазифалари
8.04.2020 16:23,  
893

Президент Мирзиёевнинг шу йил январидаги янги Олий Мажлисга мурожаатида Ўзбекистонда “Жамоатчилик палатаси” ташкил қилиш ғояси янграган эди. Бу ташаббус, шаклланаётган вазиятда янада аҳамиятлироқ бўлади. Бутун дунёдаги каби, Ўзбекистонда ҳам кенгайтирилган иқтисодий инқироз, чуқурлашган ижтимоий зўриқишлар даври кутиляпти. Бу мураккаб ҳолат, жорий вирус инқирози тугагач, жамоатчилик фикрида ушбу соғлиқни сақлаш билан боғлиқ кайфият кўтарилиши билан, ўз ифодасини кўрсатиши мумкин. 

Яъни, ҳозирча жамият ўз соғлиги, жисмоний хавфсизлигини сақлаш билан банд. Бу вазифа бажарилгач, мамлакатда муаммоларни тезлаштирилган ҳолатда англаш ва ҳал қилиш борасида, давлат ва жамият ўртасида маълум жипслик ва юқори ҳамкорликка эҳтиёж ортади. Мана шундай пайтда, “жамоатчилик палатаси” муҳим сиёсий вазифаларни бажариш имкониятига эга.

Ҳозир бу палатани ташкил қилиш устида бош қотираётган давлат ва жамият арбоблари, бу палатани “инқирозли ўтиш давридаги миллий ҳамкорлик штаб-квартираси” сифатида кўриши муҳим. Бугунги Олий Мажлисни жамиятга сўз билан таъсир қилиш имконияти у қадар юқори эмас. Шу сабаб, Жамоатчилик палатаси, жамият кўз ўнгида легитимлик маркази бўлиши, ўтиш даврда давлат ва жамият жипслиги, ислоҳотлар давомийлиги ва эркинликларни Президентдан кейинги ҳомийси, ўзгаришлар ва тараққиёт ташаббускори бўлиши лозим.

Шунингдек, бугун профилли давлат муассасалари, жорий ва кейинги ярим ва бир йилги инқирозли ҳолатларни моделлаштириши, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, иқтисодий жонланиш ва ўсишга қайтиш моделларини тайёрлаб туришлари лозим бўлади. Шунингдек, давлат институтлари, глобал карантин муддати яна камида ярим йил чўзилишини назарда тутиши керакдир. Чунки, бу карантин локал ёпилмайди, бутун дунёда бирга ёпилиши айтилади.

Яқин истиқболда, жамоатчилик палатасининг сиёсий аҳамияти, давлат ва жамият учун, муқаррар юқори бўлиши лозим. Унинг энг пировард вазифаси – жамиятнинг муаммолари натижасида, давлат ва жамиятнинг хавфли тўқнашувига йўл қўймаслик; давлатни ислоҳотларга бўлган рағбатини парваришлаш; жамиятни қийинчиликларни енгиш йўлидаги интилишларида энг самарали ҳамкорлик кўрсатиш бўлса керак.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан