Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда кескин ўсишдан сўнг сентябрь ойида кўчмас мулк бозоридаги сотувлар пасайди
25.10.2022 09:51,  
34

Сентябрь ойида Ўзбекистонда рўйхатга олинган кўчмас мулк олди-сотди шартномалари сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 19%га (+3,7 минг) ошди. Умуман, йил бошидан бери, уй-жой савдосининг ўсиши 9,7%ни (195,7 мингта) ташкил этди.

Қуйидаги сабаблар билан уй-жой ижарасига талаб ошди ва иккиламчи уй-жой нархларининг ўртача ўсиши қайд этилди:

— ўқув йилининг бошланиши;
— чет эл фуқароларининг республикага кириб келиши сезиларли даражада ошгани.

Энг юқори ўсиш суръатлари Қорақалпоғистон Республикасида — 50%, Сирдарёда — 42%, Жиззахда — 39% ва Наманган вилоятларида — 50% қайд этилди.

 

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказининг хабарига кўра, Тошкент шаҳрида 1 кв.м учун ўртача ижара нархи йил бошидан буён 22,4%га ошган.

Шунингдек, йил бошидан бери иккиламчи бозорда 1 кв.м учун ўртача уй-жой нархи 8,9%га ошди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан