Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда Kia ва Hyundai нархларни оширди
11.04.2022 18:50,  
254

Март ойида Ўзбекистон бозорида намойиш этилган Корея автомобиль ишлаб чиқарувчилари нархларни сезиларли даражада оширди.

Шунингдек, Hyundai нархлари ҳам 10%-12 фоизга ошган.

Ўзбекистонда тайёр автомобиль комплектларидан SKD усулида ишлаб чиқарилаётган Kia K5 ва Kia Seltos автомобиллари кескин қимматлашди. Нархларнинг ўртача ўсиши 10-11% ни ташкил этди. Айрим ўринлар 40 миллион сўмдан ортиқ қимматлашган.

Kia учун бу йил бошидан бери сотув нархларининг иккинчи ўсишидир.

Эслатиб ўтамиз, автомобиллар нархига киритилган 3% солиқ бекор қилинганига қарамай, ҳеч бир автомобиль ишлаб чиқарувчиси нархларни пасайтирмаган.

Нархларнинг ошиши Украинадаги уруш ва UzAuto Motors автомобиллари нархининг ошиши фонида юз берди.

Kia Seltosʼнинг 2022 йилдаги нархлари:

Kia Seltos Luxe - 305 900 000 сўм;

Kia Seltos Style - 341 900 000 сўм;

Kia Seltos Prestige - 370 900 000 сўм;

 Kia Seltos Premium - 370 900 000 сўм;

Kia Seltos Premium Full - 419 900 000 сўм;

Kia K5ʼнинг 2022 йилдаги нархлари:

Kia K5  - 321 900 000 сўм;

Kia K5 Luxe + - 381 900 000 сўм;

Kia K5 Prestige + - 418 900 000 сўм;

Kia K5 Style - 456 900 000 сўм;

Kia K5 GT Line - 456 900 000 сўм;

Kia K5 GT Line+ - 495 900 000 сўм.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан