Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда киберспорт алоҳида спорт тури этиб белгиланди
17.11.2022 08:06,  
22

Президентнинг “Киберспорт турларини янада ривожлантириш ва кенг оммалаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. 

Мазкур қарор Ўзбекистонда киберспортни хавфсиз ривожлантириш ва оммалаштириш бўйича экотизим яратиш, мусобақалар ва турнирларни тизимли равишда ўтказиш орқали иқтидорли ёшларни аниқлаш, танлаш ва саралаш ҳамда уларни профессионал киберспортга йўналтириш, ахборот технологиялари ва IT-индустрия учун салоҳиятли кадрларни тайёрлаш ва уларни соҳага жалб қилиш ишларини янада кенгайтиришга хизмат қилади.

Шунингдек, бу спорт турини қуйидаги ўз устувор томонларини намоён қилишга шароит яратади:

—ёшларни ИКТга янада яқинлаштиради, турли хил компьютер дастурлар, технологиялар ва чет тилини ўрганишга қизиқишини орттиради;

— киберспорт – бу иккита одамнинг, иккита жамоанинг интеллектуал баҳси, мусобақаси ва уларнинг барча ҳаракатлари бошқа спорт турларидаги каби ғалабага эришишга қаратилган;

—ақлий қобилиятни ривожлантиришга, тезда фикрлашга, мантиқий боғлиқликни кўришга, сергак бўлишга, диққатни жамлашга ўргатади;

—профессионал киберспортчилар доимо ўзининг жисмонан соғлом бўлиб юришига алоҳида эътибор қаратади.

Маълум қилинишича, Спорт вазирлиги, Ахборот технологиялари вазирлиги ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги киберспортни оммалаштиришга масъул органлар этиб белгиланмоқда.

2023 йилдан бошлаб ҳар йили киберспорт бўйича қуйидаги мусобақаларни ўтказиш таклиф этилади.

Бунда, IT-парк томонидан киберспорт мусобақаларини ўтказиш бўйича махсус портал ишлаб чиқилади.

“Uzbekistan Esports Championship” чемпионати, “Вазирлар Маҳкамаси кубоги” ва “Ёшлар кубоги” турнирлари ҳамда бошқа мусобақаларда ғолиб (совриндор) бўлган киберспортчиларга бир йўла бериладиган пул мукофоти ва совғалар даромад таркибига киритилмайди ва солиққа тортилмайди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан