Ўзбекистонда киберхавфсизлик бўйича миллий стратегия ишлаб чиқилади

Ўзбекистонда киберхавфсизлик бўйича миллий стратегия ишлаб чиқилади

2020 йилнинг 1 сентябрига қадар  Ўзбекистон киберхавфсизликнинг ҳуқуқий асосларини шакллантириш бўйича чора-тадбирларни, шу жумладан 2020-2023 йилларга мўлжалланган Миллий киберхавфсизлик стратегиясини ва киберхавфсизлик тўғрисидаги қонун лойиҳаси ишлаб чиқишни режалаштирмоқда. Бу 2020 йилга мўлжалланган Давлат дастури лойиҳасида кўзда тутилган.

Бундан ташқари, хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик, шунингдек ташқи сиёсат соҳасида қуйидагилар таъминланади:

2020 йилда Ўзбекистон 2021–2023 йилларда БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашига сайланиш учун номзодини қўяди.

2020 йил 20 сентябрда Самарқандда инсон ҳуқуқлари бўйича Иккинчи Осиё форуми бўлиб ўтади.