Ўзбекистонда киберхавфсизлик таъминланган ташкилотлар Топ-10 талиги аниқланди

Ўзбекистонда киберхавфсизлик таъминланган ташкилотлар Топ-10 талиги аниқланди

Ўзбекистон Киберхавфсизлик маркази ДУК томонидан давлат органлари ва ташкилотларида ахборот ва киберхавфсизликни таъминлаш рейтинги аниқланди.

Адлия вазирлигининг маълум қилишича, рейтинг Киберхавфсизлик марказига давлат органлари томонидан ахборот ва киберхавфсизликни мониторинг қилиш тизими доирасида тақдим этилаётган маълумотлар асосида баҳоланди.

Энг юқори рейтингдаги ташкилотлар Топ-10 талигига Адлия вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, қатор банк ва бошқа ташкилотлар, жумладан, жойлардаги ижро ҳокимияти органлари кирди.

Топ - 10 рейтинг

  1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги (88,1 балл)
  2. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси (87 балл)
  3. Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (82.7 балл)
  4. Наманган вилояти ҳокимлиги (80.5 балл)
  5. Ўзбекистон Республикаси Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси (80 балл)
  6. АТИБ "Ипотека-Банк" (79.8 балл)
  7. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки (76,7 балл)
  8. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қомитаси (75,5 балл)
  9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси (75,1 балл)
  10. "Қишлоқ қурилиш банк" акциядорлик тижорат банки (74,9 балл)

Таъкидлаш жоизки, Адлия вазирлигига Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (Lex.uz), меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва келишишнинг ягона электрон тизими (Project.gov.uz), меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси портали (Regulation.gov.uz), «Нотариус» автоматлаштирилган ахборот тизими (E-notarius.uz), нодавлат нотижорат ташкилотлари портали (E-ngo.uz), Давлат хизматлари портали (Davxizmat.uz), «Интеллектуал мулк» ахборот-қидирув тизими сингари ва бошқа йирик ахборот ресурслари тегишли.

Адлия вазирлиги, шунингдек, машҳур ижтимоий тармоқлар ва мессенжерлар имкониятларидан ҳам фаол фойдаланмоқда. Хусусан, “Huquqiy axborot”, “Правовая информация” ва “LegalInfo” телеграм-каналлари фаолият юритиб, уларда давлат, рус ва инглиз тилларида тезкор равишда қонунчиликдаги ўзгаришлар, ҳуқуқий ислоҳотлар, қабул қилинаётган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятига доир ахборотлар жойлаштириб борилади. Мазкур каналлар обуначиларининг умумий сони қарийб 300 мингга яқин.