Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда кичик бизнес вакиллари 332,8 млрд. сўмлик солиқлардан озод бўлади
23.06.2020 14:57,  
209

Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Давлат солиқ қўмитаси бошқарма бошлиғи ўринбосари Музаффар Юсуф Назаров иштирокида брифинг бўлиб ўтди. Брифингда қуйидаги муҳим маълумотлар берилди:

Бугунги кунда мамлакат бўйича имтиёзга эга бўлган 142,5 мингта кичик бизнес вакиллари мавжуд бўлиб, улар 332,8 млрд. сўмлик солиқлардан озод бўлади. Бу сумма икки турдаги — мол-мулк ва ер солиғи ҳиссасига тўғри келади.

Мисол учун, Тошкент шаҳар Яшнобод туманидаги «Тошкент қоғози» жамиятнинг кўчмас мулкининг қолдиқ қиймати 28,1 млрд. сўмни, эгалигидаги ер майдони 12,2 гектарни ташкил қилади. Макур корхона 2020 йил учун 563,3 млн.сўм мол-мулк солиғи ҳамда 1330,3 млн.сўм ер солиғи, жами 1893,6 млн. сўм солиқ тўлаши керак эди. Президент Фармонига асосан, эндиликда ушбу субъектда 2020 йил 1 июндан 1 сентябргача бўлган давр учун солиқ имтиёзи қўлланилиши натижасида мол-мулк солиғидан 140,8 млн.сўм, ер солиғида 332,5 млн.сўм жами 473,3 млн.сўм маблағ иқтисод қилиниб, жамият ихтиёрида қолади.

Кичик тадбиркорлик субъектларига фоизсиз кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) тақдим этилган, апрель-май ойлари учун тўланиши лозим бўлган мол-мулк ва ер солиғи суммаларидан воз кечилди. Натижада 2 422 та солиқ тўловчининг 123 миллиард сўм миқдоридаги кечиктирилган солиқларни тўламайдиган бўлди.

2020 йил 1 майдан 1 июлгача микрофирмалар ва кичик корхоналар учун ижтимоий солиқ ставкаси 12 %дан 1%гача пасайтирилди.

Натижада 1 млн. 681 минг 769 та иш ўрни ташкил этилган 328 782 та микрофирмалар ва кичик бизнес субъектлари солиқ тўловчиларига солиқ юки камайтирилди.

Микрофирма ва кичик корхоналарнинг айланма маблағлари камайишининг олдини олиш мақсадида солиқлар, пенялар ва солиқ қонунчилигини бузганлик учун ҳисобланган жарималар бўйича мавжуд бўлган қарздорликни ундириш 2020 йил 1 сентябргача тўхтатилади.

Солиқ тўловчилар 2020 йил 15 май ҳолатига солиқ мажбуриятларини бажариш бўйича ижро этилмаган тўлов топшириқномаларини қайтариб олиш ҳуқуқига эга. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан