Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда кўчмас мулк бозоридаги фаоллик 11 ой давомида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 9 фоизга ошди
15.12.2022 08:33,  
14

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказининг маълум қилишича, Ўзбекистон кўчмас мулк бозоридаги фаоллик 11 ой давомида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 9 фоизга ошди. Иккиламчи уй-жой бозорида ўртача нархлар 15,8 фоизга, хусусан, пойтахтда 22,7 фоизга ошди. Шу билан бирга, квартирани ижарага бериш бозоридаги вазият аввалги мувозанат даражасига қайтмоқда.

Жорий йилнинг ноябрь ойида Ўзбекистон кўчмас мулк бозори октябрь ойидаги бир оз пасайишдан кейин харидорларни қайта жалб қилди. Бир ой ичида республикада кўчмас мулк олди-сотди шартномалари сони ўтган ойга нисбатан 7,8 фоизга ошди.  

Уй-жой савдосининг энг юқори ўсиш суръатлари Хоразмда – 38 фоиз, Навоийда – 24 фоиз ва Қорақалпоғистон Республикасида – 23 фоиз қайд этилди.  

Йил бошидан буён ўтган йилнинг шу даврига нисбатан уй-жой савдосининг ўсиши 9 фоизни ташкил этди. Шу билан бирга, ўтган йилнинг ноябрига нисбатан кўчмас мулк бозоридаги шартномалар сони 8,1 фоизга ошди. 

Мутахассисларнинг таъкидлашича, Ўзбекистонда 2022 йил 1 ноябрда бошланган ипотека кредитларидан фойдаланишда аҳолига қўшимча қулайликлар яратиш бўйича кенгайтирилган дастур кўчмас мулк бозоридаги фаоллик ва талабни рағбатлантирмоқда.

Хусусан, тайёр ҳолда топшириш шартисиз қурилган уй-жойлар учун ипотека кредитларини ажратишга рухсат берилди. Уй-жойлар учун дастлабки бадалнинг ва ипотека кредити бўйича фоизларнинг бир қисмини субсидия олиш орқали қоплаш мумкин. Бундан ташқари, 2021 йилда ипотека кредитларини ажратишнинг мақсадли параметрлари доирасида берилган субсидияларни ажратиш тўғрисидаги хабарномаларнинг амал қилиш муддати йил охиригача узайтирилди.  

Кузнинг сўнгги ойида пойтахтда ижара нархларининг пасайиши қайд этилди. Октябрь ойига нисбатан ноябрь ойида Тошкент шаҳрида ижарага бериладиган уй-жой нархи 5,8 фоизга камайди. Шу билан бирга, йил бошидан бери пойтахтда ўртача ижара нархи 35 фоиздан ошди ва 1 квадрат метр учун деярли 10 долларни ташкил этди.  

Пойтахтимизда 1 кв.м учун энг юқори ижара нархи Шайхонтоҳур (13,2 долл.), Миробод (12,3 долл.) ва Яккасарой (12,2 долл.) туманларида қайд этилди. Нисбатан арзон нархлар Учтепа (8,1 долл.), Сергели (7,2 долл.) ва Бектемир (6 долл.) туманларида қайд этилди.  

Яна бир маълумот, жорий йилнинг ноябрь ойида иккиламчи бозорда уй-жойларнинг ўртача нархи 3,9 фоизга ошди. Йил бошидан буён иккиламчи бозорда уй-жойларнинг тез ўсиши кузатилмоқда. Хусусан, республикада 1 кв.м учун уй-жой нархи 15,8 фоизга ошди.  

Иккиламчи уй-жой нархларининг энг сезиларли ўсиши Тошкент – 22,9 фоиз, Навоий – 22 фоиз ва Тошкент шаҳрида — 22,7 фоиз кузатилди. Пойтахтда иккиламчи уй-жой бозоридаги нарх бир ой ичида 2,4 фоизга қимматлашди.  

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан