Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 октябрдаги 591-сонли қарори қабул қилинди.
Мазкур қарорнинг 1-бандига асосан:
— кўчмас ва енгил конструкцияли савдо фаолияти учун талаблар соддалаштирилади;
— фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, ободонлаштириш, йўл ташкилотлари ва бошқаларга ўзларига берилган бўш ер участкаларида кўчма савдо жойларини ташкил этишга рухсат берилади.
Ушбу қарор билан Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 августдаги 485-сонли қарори 3-бандига алоҳида қўшимча киритилиб, қуйидагича янгилик жорий қилинмоқда:
— давлат органлари ва ташкилотларига, шу жумладан, ободонлаштириш ва йўл ташкилотларига, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратилган ҳамда вақтинча фойдаланилмаётган ер участкалари, шунингдек, туман (шаҳар) захирасидаги ер участкалари;
— кўчмас савдо объектларини ташкил қилиш учун электрон онлайн-аукцион орқали тадбиркорлик субъектларига 36 ойгача муддатга, шунингдек, мавсумий кафеларни ўрнатиш учун ижарага берилиши мумкин бўлади.