Ўзбекистонда коронавирус бўйича вазият мураккаблашгани қайд этилди

Ўзбекистонда коронавирус бўйича вазият мураккаблашгани қайд этилди

2022 йил 8 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 200 341 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда ССВ маълумот берди.

Янги касалланиш ҳолатларининг 14 таси – Андижон вилояти, 7 таси – Бухоро вилояти, 15 таси – Жиззах вилояти, 4 таси – Навоий вилояти, 6 таси – Наманган вилояти, 42 таси – Самарқанд вилояти, 6 таси – Сирдарё вилояти, 1 таси –Сурхондарё вилояти, 7 таси – Фарғона вилояти, 16 таси – Хоразм вилояти, 56 таси – Тошкент вилояти, 19таси – Тошкент шаҳрида аниқланган.

Кеча кун давомида 121 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 197073 нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1494 нафарни ташкил қилди.