Ўзбекистонда COVID-19 ҳақида илк фильм яратилди. Унда вируснинг хавфи, тарқалиши ва фожиавий оқибатлари бир инсон ҳаёти мисолида тасвирланади.
“Бепарволик ва хавфни ҳис қилмаслик — тузатиб бўлмас хатоларни келтириб чиқариши мумкин. Юртдош, сиз ўзингиз, ота-онангиз ва фарзандларингиз эртаси учун масъул эканингизни унутманг!“
Аввалроқ, “Ўзбеккино” Миллий агентлиги Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссияси ёрдамида COVID-19 ҳақида ҳужжатли фильм тайёрлашга киришганини маълум қилган эдик.