Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда коронавирус ҳақида сохта хабарлар тарқатаётган 33 та аккаунт аниқланди
17.03.2020 17:41,  
985

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигининг матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов мамлакатимиздаги ҳақиқий вазиятни сохталаштириб талқин қилаётган 33 та аккаунт аниқланганини маълум қилди.

“Мамлакатимизда вирусли касалликларга қарши кураш жараёнида ўрнатилган алоҳида тартиб ва қоидалар ҳақида оммавий ахборот воситаларидан билиб турибсиз. Айнан шу жараёнда кўплаб миш-мишлар, нотўғри хабарлар, асоссиз маълумотлар ва аҳоли ўртасида саросима уйғотувчи ахборот ижтимоий тармоқларда тарқалиши кузатилмоқда“, дейди ИИВ вакили.

Ишчи гуруҳ томонидан ҳақиқий вазиятни сохталаштириб талқин қилаётган, аҳоли орасида ваҳима келтириб чиқаришга қаратилган, фуқаролар тотувлигини бузиш ва вазиятни беқарорлаштирувчи уйдирмалар тарқатган ижтимоий тармоқлардаги 33 та аккаунт аниқланган. Улардан 25 таси хорижий мамлакатлардаги фойдаланувчиларга, 8 таси эса Ўзбекистон Республикаси фуқароларига тегишли. Ҳозирда ушбу фуқароларнинг шахси аниқланиб, тегишли тергов олди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Шу билан бирга, вирусга чалинган ҳамда карантинда бўлган фуқароларнинг шахсларини оммага тарқатган икки нафар фуқаро аниқланиб, уларнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилмоқда.

Шунингдек, ижтимоий тармоқлардаги фойдаланувчилар томонидан сохта ва асоссиз маълумотларни тарқатаётган 13 нафар фуқароларимиз аниқланиб, уларнинг тўққиз нафари билан профилактик тушунтириш ишлари олиб борилди. Тўрт нафарининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонунда белгиланган тартибда жазо чоралари кўрилади.

Тошкент шаҳри, Хоразм, Наманган, Фарғона ва Самарқанд вилоятларидаги деҳқон бозорларида савдо қилаётган ҳамда шахсий транспорт воситаларида аҳолига пуллик хизмат кўрсатаётган шахслар томонидан юзага келган вазиятдан ғараз мақсадларда фойдаланиб, маҳсулотларининг ҳамда хизмат кўрсатиш нархининг асоссиз ошириб юборганлиги аниқланган 27 нафар фуқаролар билан тегишли тартибда профилактик суҳбатлар ўтказилди.

Шу ўринда юртдошларимизга эслатиб ўтамиз:

- асосланмаган маълумотларга ишонманг, хабарлар билан расмий манбалар орқали танишинг;

- ўткинчи ҳиссиётларга берилманг, ваҳима ва саросимага тушманг, бугунги ҳаракатларингиз оқибатида эртага танишларингиз ёки оилангиз олдида уялиб қолишингиз мумкин;

- вазиятдан фойдаланиб, шахсий манфаат йўлида ғараз мақсадларни кўзламанг, ҳар бир ноқонуний хатти-ҳаракатингиз учун жавоб беришингизни унутманг;

- мамлакатимиздаги барқарорликни изидан чиқариш ниятида бўлган ёвуз ниятли кучларнинг ўйинчоғига айланиб қолманг. Унутмангки, ҳар бир ҳолат зудлик билан аниқланади, айбдорларга нисбатан қонуний тартибда қатъий чора кўрилади.

Барча саволларингиз бўйича алоҳида фаолият кўрсатаётган 1003 рақамли тезкор алоқа тармоғига мурожаат қилинг. Аниқ ахборотни ижтимоий тармоқлардаги @koronavirusinfouz расмий манзилидан билиб олишингиз мумкин, дейилади ИИВ баёнотида.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан