Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилган ҳолатлар сони 30 мингдан ошди
9.08.2020 10:35,  
317

2020 йил 9 август соат 10.00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 30197 (+279) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар бермоқда. 

Янги касалланиш ҳолатлари:

  • Тошкент шаҳри - 142;
  • Тошкент вилояти - 133;
  • Қорақалпоғистон Республикаси - 4 нафар қайд этилган.

Шу билан бирга, Шайхонтоҳур туманида яшаган 84 ёшли Қ.Я. (эркак) ҳамда Зангиота туманида яшаган 62 ёшли С.Т. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Айни пайтда юртимизда 21316 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (71 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 8691 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 974 нафари оғир, 274 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан