Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 60 мингга яқинлашди
8.10.2020 08:44,  
174

7 октябр, чоршанба куни мамлакатимизда 345 коронавирус ҳолати қайд этилди.

Янги касалланиш ҳолатлари:

  • Тошкент шаҳри - 185;
  • Тошкент вилояти - 89;
  • Наманган вилояти - 26;
  • Андижон вилояти - 10;
  • Фарғона вилояти - 8;
  • Хоразм вилояти - 7;
  • Қашқадарё вилояти - 7;
  • Қорақалпоғистон Республикаси - 5 та ҳолат қайд этилди.

Шу билан бирга, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, жами кўрсаткич 492 нафарга етди.

Чоршанба куни Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон, Тошкент, Андижон, Қашқадарё, Наманган, Фарғона Хоразм вилоятларида 492 нафар бемор тузалди.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2728 нафар бемордан 330 нафари оғир, 135 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан