Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига чалинганлар 10 нафарга етди

Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига чалинганлар 10 нафарга етди

15 март куни соат 05:15 да “Ўзбекистон ҳаво йўллари” авиакомпаниясига қарашли Истанбул–Тошкент йўналишидаги 274-рейс билан келган бир нафар фуқарода коронавирус инфекцияси аниқланган эди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлимининг маълум қилишича, Истанбулдан мазкур рейс билан бирга келган беморнинг турмуш ўртоғи ва яна бир фуқарода ҳам ушбу инфекция тасдиқланган.

Айни пайтга келиб, ушбу инфекция аниқланган беморлар сони 10 нафарга етди. Вирусология илмий текшириш институти клиникасида даволанаётган ушбу беморларнинг аҳволи ҳозирча қониқарли бўлиб, шифокорлар томонидан стандартлар асосида даволаш муолажалари олиб борилаётгани маълум қилинди.

Шунингдек, инфекция тарқалиб кетишининг олдини олиш мақсадида олиб борилаётган эпидемиологик суриштирув ишлари давом эттирилмоқда.