Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда коронавирус қайд этилганлар сони 33 минг кишидан ошди
13.08.2020 17:06,  
590

2020 йил 13 август соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 33 093 (+256) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар берди.

Янги касалланиш ҳолатларининг 179 нафари Тошкент шаҳрида, 60 нафари Тошкент вилоятида, 9 нафари Андижон вилоятида ҳамда 8 нафари  Навоий вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги учун профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, Олмазор туманида яшаган 59 ёшли Х.А. (аёл) ҳамда Юнусобод туманида яшаган 62 ёшли Н.И. (аёл), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Эътиборли жиҳати, бугун айни пайтга қадар Тошкент шаҳрида 312 нафар, Тошкент вилоятида 204 нафар, Самарқанд вилоятида 39 нафар, Сирдарё вилоятида 17 нафар, Бухоро вилоятида 13 нафар,  Андижон вилоятида 11 нафар, Сурхондарё вилоятида ҳам 11 нафар, Қорақалпоғистон Республикасида 4 нафар, жами 611 нафар бемор тузалди. 

Шундай қилиб, юртимизда 26 270 (+611) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалиб, соғайиш кўрсаткичи 79 фоизга етди.

Ҳозирда мамлакатимизда 6 608 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан