Ўзбекистонда коронавирус қайд этилганлар сони 42 437 нафарга етди

Ўзбекистонда коронавирус қайд этилганлар сони 42 437 нафарга етди

2020 йил 2 сентябрь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 42 437 (+67) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар берди.

Янги касалланиш ҳолатларининг 51 нафари Тошкент шаҳрида, 8 нафари Тошкент вилоятида ҳамда яна 8 нафари Бухоро вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор, Олмазор туманида яшаган 77 ёшли Н.А. (аёл) вафот этди.

Бугун айни пайтга қадар Тошкент шаҳрида 98 нафар, Тошкент вилоятида 87 нафар, Бухоро вилоятида 11 нафар ҳамда Қашқадарё вилоятида 2 нафар бемор тузалди.

Шундай қилиб, юртимизда 39 862 (+198) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 2 248 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.