Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






10 та ҳудудда яна 256 кишида коронавирус қайд этилди – Ўзбекистон ССВ
19.09.2020 10:10,  
268

2020 йил 19 сентябрь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 50 634 (+256) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар берди.

Янги касалланиш ҳолатларининг 158 нафари Тошкент шаҳрида, 21 нафари Андижон вилоятида, 16 нафари Хоразм вилоятида, 15 нафари Жиззах вилоятида, 13 нафари Тошкент вилоятида, 10 нафари Самарқанд вилоятида, 8 нафари Қашқадарё вилоятида, 7 нафари Сурхондарё вилоятида, 5 нафари Қорақалпоғистон Республикасида ҳамда 3 нафари Фарғона вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, Ўртачирчиқ туманида яшаган 60 ёшли Т.Т. (аёл) ҳамда Юнусобод туманида яшаган 63 ёшли Р.И. (аёл), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Айни пайтда юртимизда 46 645 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (92 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 3 566 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан