Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда коронавирус қайд этилганлар сони 50 872 нафарга етди
19.09.2020 19:33,  
371

2020 йил 19 сентябрь соат 18:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 50 872 (+238) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар берди.

Янги касалланиш ҳолатларининг 183 нафари Тошкент шаҳрида, 33 нафари Наманган вилоятида ҳамда 22 нафари Тошкент вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, асли  Китоб туманилик, похтахтимизда даволанган 70 ёшли Р.С. (аёл) ҳамда Олмалиқ шаҳрида яшаган 71 ёшли З.К. (аёл), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Эътиборли жиҳати, бугун айни пайтга қадар Тошкент шаҳрида 236 нафар, Тошкент вилоятида 89 нафар, Наманган вилоятида 72 нафар, Андижон вилоятида 21 нафар, Қашқадарё вилоятида 17 нафар, Самарқанд вилоятида 16 нафар, Хоразм вилоятида ҳам 16 нафар, Сурхондарё вилоятида 4 нафар, Фарғона вилоятида 3 нафар ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида 2 нафар бемор тузалди.

Шундай қилиб, юртимизда 47 121 (+476) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 3 326 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан