Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда коронавирус қайд этилганлар сони 9326 нафарга етди
3.07.2020 17:04,  
385

2020 йил 03 июль соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 9326 (+127) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар берди. 

Янги касалланиш ҳолатларининг 93 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 31 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 13 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 18 нафари аҳоли орасида), 4 нафари Тошкент вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Айни пайтда юртимизда 6161 (+127) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (66 фоиз) соғайган.

Демак, бугун айни соатларда касаллик аниқланганлар ва даволаниб чиққанлар сони бўйича бир хил кўрсаткич қайд этилмоқда.

Ҳозирда мамлакатимизда 3137 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан