Ўзбекистонда коронавирус юқтирганлар сони 13360 кишига етди

Ўзбекистонда коронавирус юқтирганлар сони 13360 кишига етди

2020 йил 13 июль соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 13360 (+167) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар берди.

Янги касалланиш ҳолатларининг 83 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 75 нафари Тошкент шаҳрида ва 9 нафари эса Навоий вилоятида барчаси аҳоли орасида аниқланган.

Айни пайтга қадар юртимизда 7852 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (58 фоиз) соғайди.

Ҳозирда мамлакатимизда 5446 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. 62 нафар бемор вафот этган.