Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда коронавирусдан тузалганлар 2700 кишига яқинлашди
28.05.2020 19:28,  
159

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, айни соатларда Андижон вилояти юқумли касалликлар шифохонасида 5 нафар, Самарқанд вилояти юқумли касалликлар шифохонасида 4 нафар, жами 9 нафар коронавирус инфекциясига чалинган беморлар бутунлай соғайиб, реабилитацияга кузатилди.

Андижонда тузалганларнинг барчаси Андижон шаҳридан бўлиб, 2 нафари эркак, 3 нафари аёл. Уларнинг ёши каттаси 36 ёшда бўлса, ёши кичиги 2019 йилда туғилган чақалоқ. Вилоятда айни пайтга қадар 169 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар сони 174 нафарга етди.

Самарқандда шифо топганларнинг барчаси ушбу вилоятдан (Пастдарғом, Иштихон, Оқдарё туманлари ва Самарқанд шаҳридан 1 нафардан) бўлиб, 2 нафари эркак, 2 нафар аёл. Улар орасида ёши каттаси 46 ёшда, ёши кичиги 36 ёшда. Вилоятда айни пайтга қадар 254 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда 258 нафарга етди.

Шундай қилиб, бугун 26 нафар бемор тузалиб, мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар 2694 нафарни ташкил этмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан