Ўзбекистонда коронавирусдан тузалганлар 2900 кишидан ортиб кетди

Ўзбекистонда коронавирусдан тузалганлар 2900 кишидан ортиб кетди

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабар беришича, бугун Навоий вилоятида 42 нафар, Тошкент шаҳридаги Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 5 нафар, Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 2 нафар, жами 49 нафар бемор соғайди ва реабилитацияга кузатилди.

Жумладан, Навоийда тузалганларнинг барчаси ушбу вилоятдан (35 нафари Зарафшон шаҳридан, 4 нафари Хатирчи туманидан, 2 нафари Конимех туманидан, 1 нафари эса Учқудуқ туманидан) бўлиб, 26 нафари эркак, 16 нафари аёл. Уларнинг ёши каттаси 64 ёшда, ёши кичиги 2019 йил туғилган чақалоқ. Эндиликда мазкур вилоятда соғайганлар 54 нафарга етди.

Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида тузалганларнинг 2 нафари эркак, 3 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 54 ёшда, ёши кичиги 31 ёшда. Уларнинг 3 нафари Тошкент вилоятидан, 2 нафари Тошкент шаҳридан.

Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида тузалганларнинг 1 нафари (63 ёшли эркак) пойтахтимиздан, яна 1 нафари (33 ёшли эркак) Қозоғистон Республикасидан.

Айни пайтга қадар мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан жами соғайганлар сони 2908 нафарга етди.