Ўзбекистонда коронавирусдан тузалганлар сони 4000 кишига яқинлашди

Ўзбекистонда коронавирусдан тузалганлар сони 4000 кишига яқинлашди

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, Тошкентдаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 9 нафар, Навоий вилоятида 33 нафар, жами 42 нафар бемор соғайди.

Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида тузалганларнинг 1 нафари эркак, 8 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 55 ёшда, ёши кичиги 2017 йил туғилган. Ҳудудлар кесимида оладиган бўлсак, соғайган беморларнинг 5 нафари пойтахтлик, 2 нафари Андижон вилояти Пахтаобод туманидан, 1 нафари Қашқадарё вилояти Чироқчи туманидан, яна бир нафари эса Самарқанд вилояти Қўшрабод туманидан.

Навоий вилоятидан тузалганларнинг 25 нафари эркак, 8 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 50 ёшда, ёши кичиги 2013 йил туғилган. Ҳудудлар кесимида оладиган бўлсак, 31 нафари вилоятнинг ўзидан, 2 нафари эса Наманган вилоятидан.

Айни пайтга қадар мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан жами соғайганлар сони 3985 нафарга етди.