Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланган 7 нафар беморнинг аҳволи оғир
5.04.2020 13:58,  
851

Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ташхиси қўйилган беморларнинг 7 нафарининг авҳоли оғир. Бу ҳақда Бош санитария инспектори Нурмат Отабеков маълумот берди «Ўзбекистон 24» телеканали эфирида.

Нурмат Отабековнинг маълум қилишича, Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида даволанаётган 85 беморнинг 22 нафарида пневмония белгилари кузатилмоқда. Беморлардан 4 нафарининг аҳволи оғир, 1 нафарининг эса аҳволи нисбатан оғир, деб баҳоланмоқда.

Эпидемиология-микробиология ва юқумли касалликлар илмий текшириш институти клиникасида эса жами 35 бемор даволанмоқда. Уларнинг 1 нафарининг аҳволи ўртача оғирликда, 1 нафарининг аҳволи ўта оғир, деб баҳоланмоқда.

«Аҳволи оғир ва ўта оғир, деб баҳоланган беморлар интенсив-терапия муолажаларига ўтказилган», деган Нурмат Отабеков.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан