Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 205 нафарга етди
2.04.2020 23:43,  
1590

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 15 кишида коронавирус инфекцияси аниқлангани тўғрисида маълумот берди. Эндиликда Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари 205тани ташкил этмоқда.

Ўзбекистонда коронавируснинг илк бемори 15 март куни қайд этилганди. Шу вақтгача беморларнинг 25 нафари тузалди, икки киши вафот этди.

Айни вақтгача Тошкент шаҳридан ташқари Фарғона, Наманган, Андижон, Хоразм, Бухоро, Қашқадарё ва Навоий вилоятларида ҳам коронавирус ташхиси қўйилган 178 бемор даволанмоқда. 

Сўнгги маълумотларга кўра, бутун дунёда коронавирусдан зарарланиш билан боғлиқ ҳолатлар 1 миллиондан ошди, улардан 51371 нафари ҳалок бўлган, 210 мингдан ортиқ киши тузалган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан