Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 37000 нафардан ошди

Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 37000 нафардан ошди

Шу йилнинг 19 август куни мамлакатимизда 594 ҳолатда касаллик қайд этилган бўлиб, шундан 537 нафари тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида, қолган 57 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, Тошкент шаҳрида 5 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Бугун мамлакатимизнинг 11 та ҳудудида коронавирус инфекциясидан даволанаётган беморларнинг 721 нафари соғайди. 

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 37 112 нафар бемордан 32 944 нафари соғайиб чиқди. Шундай қилиб сўнгги 10 кун ичида юртимизда коронавирусдан соғайиш кўрсаткичи 72 фоиздан 88 фоизга етди.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 3 920 нафар бемордан 330 нафари оғир, 96 нафари эса ўта оғир аҳволда.