Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 55 мингга етди
27.09.2020 01:14,  
366

26 сентабр, шанба куни Ўзбекистонда 491 кишида COVID-19 инфекцияси аниқланди.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • Тошкент шаҳри - 310;
  • Тошкент вилояти - 84;
  • Наманган вилояти - 29;
  • Андижон вилояти - 15;
  • Қашқадарё вилояти - 14;
  • Сирдарё вилояти - 14;
  • Жиззах вилояти - 13;
  • Самарқанд вилоятида - 12 нафар фуқарода аниқланган.

Шу билан бирга, бугун 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, жами кўрсаткич 454 нафарга етди.

Бугун Тошкент шаҳри (308), Тошкент (108), Наманган (30), Андижон (16), Жиззах (16), Қашқадарё (12), Самарқанд (10) ҳамда Хоразм (4) вилоятларида 504 нафар бемор тузалди.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 54 953 нафар бемордан 51 458 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 93 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 3041 нафар бемордан 719 нафари оғир, 294 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан