Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда коронавирусга қарши мобил иловалар яратилиб, трекинг усули жорий этилади
12.06.2020 12:22,  
336

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов ва Корея Республикаси Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот вазири Пак Нинг Ху ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар бўлимининг хабар беришича, унда тиббиёт соҳасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш, шу жумладан, “COVID-19” қарши кураш борасида биргаликдаги саъй-ҳаракатларни кучайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Мулоқотда икки давлат вазирлари юртимизда тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда “COVID-19” га қарши мобил иловаларини яратиб, трекинг усулини жорий этиш борасида келишувга эришди. Бу эса Бу эса Ўзбекистонга худди Кореядагидек коронавирусга чалинган беморни ким билан мулоқот қилган ва қайси ҳудудларда бўлганлигини инновацион тарзда аниқ кўрсатиб бериш имкониятини яратади, дейилади ССВ хабарида. 

Бундан ташқари, ҳамкорликда коронавирус инфекциясига қарши курашда тестлар ва дориларни ишлаб чиқиш масалалари ҳам муҳокама этилди. Жумладан, “COVID-19” қарши вакцинани биргаликда клиник синовларини ўтказиш тўғрисида ҳам келишувга эришилди. Ўз навбатида Корея Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот вазири Пак Нинг Ху ушбу вакцинани дунё мамлакатларига тақдим этишда Ўзбекистон алоҳида устувор мавқега эга  бўлишини таъкидлаб ўтди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан