Ўзбекистонда коронавирусга тест топширганлар 1 миллион кишига яқинлашиб қолди

Ўзбекистонда коронавирусга тест топширганлар 1 миллион кишига яқинлашиб қолди

АОКА ҳузуридаги штабда бўлиб ўтган брифингда Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Ботир Қурбонов Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ вазият (12 июнь ҳолатига кўра) бўйича маълумот берди.

Ҳозирда 4 819 нафар беморда коронавирус инфекцияси қайд этилган. Шундан 3637 нафар (75%) бемор соғайган, 1163 нафари даволанишда давом этмоқда;

11 июнь куни мамлакат бўйича 118 та ҳолат аниқланган. Шундан 70 нафари карантин муассасасида, 39 нафари аҳоли орасида (Навоий вилоятида 18 та, Тошкент шаҳрида 17 та, Наманган вилоятида 3 та ҳамда Тошкент вилоятида 1 та), 9 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари орасида аниқланган;

Кеча 105 нафар бемор соғайиб, шифохонадан чиққан;

Вирусологик лабораторияларда охирги бир кунда — 17 086 та, эпид мавсум давомида — 865 072 та тест синовлари ўтказилди.