Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда крипто-активлар айланмаси бўйича қонун лойиҳаси қабул қилинди
20.05.2020 15:56,  
259

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги йиғилишида депутатлар қонунчиликка криптовалюталардан фойдаланиш бўйича ўзгартишлар киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини кўриб чиқдилар. Бу ҳақда Қонунчилик палатасининг ахборот хизмати хабар берди.

Ҳужжат “Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида”ги қонуннинг 12-моддасига қўшимча киритишни таклиф қилмоқда. Қонун лойиҳаси парламентнинг қуйи палатасига қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи асосида бош прокурор томонидан тақдим этилди.

Депутатларнинг фикрича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши мамлакатимизда крипто-активлар айланмаси соҳасида фаолиятни амалга оширувчи шахслар зиммасига нисбатан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг талабларини бажариш мажбуриятини юклайди. Шунингдек, крипто-активлар айланмаси соҳасида фаолиятни амалга оширувчи шахслар учун ички назорат қоидаларини қабул қилиш ва тасдиқлашга ҳуқуқий асос яратади.

Қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилинди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан