Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда крипто-активлар майнингини рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳаси эълон қилинди
27.06.2022 12:56,  
44

Низомга кўра, қуйидагилар майнингни амалга ошириш учун рухсат бериш талаблари ва шартлари ҳисобланади:

Электр энергиясини ишлаб чиқаришга тайёр бўлган, ўрнатилган ва ишга яроқли қуёш фотоэлектр станцияларининг тасарруфида мавжудлиги ва қуёш фотоэлектр станцияларидан фойдаланишнинг талаблари ва шартларига риоя қилиш ҳамда майнинг ускуналарини ўрнатиш учун мўлжалланган алоҳида жойнинг мавжудлиги;

Ўзбекистоннинг крипто-активлар айланмаси соҳасидаги қонунчилик талабларига риоя қилиш ва фаолиятни фақат рўйхатга олинган пайтда кўрсатилган манзилда амалга ошириш;

Майнинг ускуналарини ўрнатиш учун мўлжалланган жойнинг ёнғин хавфсизлиги, санитария ва техник хавфсизлик талабларини инобатга олган ҳолда, электр энергияси таъминоти тизимининг техник созлигини ва тегишли сифатини таъминлаш;

Ёнғин хавфсизлиги нормаларига мувофиқ ёнғиннинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш учун зарур бўлган техник воситалар тўпламининг мавжудлиги;

Майнингни ягона электр энергетика тизимига уланган ҳолда амалга ошириш учун истеъмол қилинадиган электр энергиясини алоҳида ҳисоблашни таъминлаш учун ЭҲНАТга мос келадиган, Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ёки унинг ҳудудий бўлинмаларида рўйхатдан ўтган, Ўзбекистоннинг ўлчов воситаларининг турини тасдиқлаш тўғрисидаги сертификатига эга бўлган электр энергиясини ҳисобга олиш асбобининг мавжудлиги;

Рухсат берилган шовқин даражасини таъминлаш юзасидан нормалар талабларига риоя этиш ва яширин майнинг ва аноним крипто-активлар майнингини амалга оширмаслик шунингдек, майнернинг фаолияти тўғрисидаги маълумотларни рўйхатга олувчи органнинг талабларига мувофиқ бепул тақдим қилиш;

Крипто-активлар айланмаси соҳасида фаолиятини амалга ошириш учун, қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланган йиғимларни ўз вақтида тўлаш.

Шунингдек, қарор лойиҳасида сертификат олиш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар ва сертификатни берганлик ёки узайтирганлик учун тўловлар, шу жумладан крипто-активлар айланмаси соҳасидаги фаолиятини амалга ошириш учун йиғимлар белгиланган.
Майнингчилар алоҳида электр энергияси ҳисоблагичини ўрнатиш орқали барқарор қазиб олишни таъминлаш учун ягона электр энергия тизимига уланиши мумкин. Бироқ, бу фақат амалга оширилиши мумкин:

энг қизғин даврда соат 17:00 дан 22:00 гача Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган устамалардан фойдаланишни ҳисобга олган ҳолда тегишли тарифлар бўйича;

тунги вақтда соат 22:00 дан 24:00 гача ва 00:00 дан 06:00 га қадар белгиланган тарифга 2 баравар ошириш коэффициенти қўлланилади.

Сертификатни берганлик ёки амал қилиш муддатини узайтирганлик учун БҲМнинг 20 баравари миқдорида йиғим ундирилади.

Сертификатни берганлик ёки амал қилиш муддатини узайтирганлик учун йиғимнинг тўлиқ миқдори рўйхатга олувчи органнинг шахсий ғазна ҳисобварақларига ўтказилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан