Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда крипто-дўкон фаолиятини амалга ошириш учун биринчи лицензиялар берилди
18.11.2022 11:32,  
86

Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги томонидан крипто-дўкон фаолиятини амалга ошириш учун “Crypto Trade NET” ва “Crypto Market"ларга биринчи лицензиялар берилди. Бу ҳақда агентлик матбуот хизмати маълум қилди.

Унга кўра, мазкур фаолият учун лицензия олган

“Crypto Trade NET” ва “Crypto Market"лар Марказий Осиё ва МДҲ ҳудудидаги биринчи крипто-дўконлар бўлди.

Тегишли маълумотлар лицензияларнинг электрон реестрига белгиланган тартибда киритилган ҳамда агентлик расмий веб-саҳифасида фойдаланиш учун очиқ ҳисобланади, дейилади агентлик хабарида.

3 ноябрь куни Адлия вазирлигида крипто-дўкон фаолиятини амалга ошириш қоидалари давлат рўйхатидан ўтказилганди.

Унга кўра, мазкур қоидалар крипто-дўкон фаолиятини ташкил этиш ва амалга ошириш тартибини белгилайди.

Бу фаолият тури крипто-дўконнинг электрон платформаси ёки савдо объекти орқали амалга оширилади.

Хусусан, крипто-дўконнинг электрон платформаси орқали:

  • жисмоний шахслар томонидан банк ўтказмаларини амалга ошириш орқали крипто-активларни миллий валютада сотиб олиш ёки сотиш;
  • чет эллик жисмоний шахслар томонидан банк ўтказмаларини амалга ошириш орқали крипто-активларни хорижий валютада сотиб олиш ёки сотиш.

Крипто-дўконнинг савдо объекти орқали эса:

  • жисмоний шахслар томонидан банк ўтказмаларини амалга ошириш орқали крипто-активларни миллий валютада сотиб олиш;
  • мижозлар томонидан крипто-активларни нақд пул кўринишида миллий ёки хорижий валютада сотиб олиш;
  • мижозлар томонидан крипто-активларни фақат миллий валютада сотиш.

Крипто-дўконда мажбурий идентификациядан ўтказилмаган мижозлар билан амалга ошириладиган операциялар ҳамда Ўзбекистон резидентлари томонидан чиқарилган крипто-активлар билан операцияларни амалга ошириш тақиқланади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан