Ўзбекистонда кунлик беморлар сони 1400дан ортиқ, ўлим ҳолатлари сони юқорилигича қолмоқда

Ўзбекистонда кунлик беморлар сони 1400дан ортиқ, ўлим ҳолатлари сони юқорилигича қолмоқда

Соғлиқни сақлаш вазирлиги сўнгги бир кунда Ўзбекистонда 889 кишида коронавирус, 512 кишида пневмония аниқлангани, яна 6 бемор ковид қурбонига айлангани ҳақида хабар берди.

2021 йил 31 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 130216 (+889) нафарни ташкил этмоқда», дейилади ССВ хабарида.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 85 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 35 нафари Андижон вилоятида,
  • 19 нафари Бухоро вилоятида,
  • 97 нафари Жиззах вилоятида,
  • 18 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 19 нафари Навоий вилоятида,
  • 41 нафари Наманган вилоятида,
  • 93 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 28 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 98 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 76 нафари Фарғона вилоятида,
  • 53 нафари Хоразм вилоятида,
  • 95 нафари Тошкент вилоятида,
  • 132 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Бундан ташқари, кеча кун давомида 512 кишида пневмония аниқланди.

Кеча кун давомида:

  • Қорақалпоғистон Республикасида 75 нафар,
  • Андижон вилоятида 152 нафар,
  • Бухоро вилоятида 11 нафар,
  • Қашқадарё вилоятида 27 нафар,
  • Наманган вилоятида 31 нафар,
  • Самарқанд вилоятида 82 нафар,
  • Сирдарё вилоятида 33 нафар,
  • Сурхондарё вилоятида 95 нафар,
  • Фарғона вилоятида 77 нафар,
  • Хоразм вилоятида 60 нафар,
  • Тошкент вилоятида 75 нафар,
  • Тошкент шаҳрида 113 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 123995 (+831) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 880 нафарни ташкил қилди.