Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда кунлик ўсиш кўтарилишда давом этмоқда, яна икки бемор вафот этди
18.04.2021 10:30,  
256

Соғлиқни сақлаш вазирлиги сўнгги бир кун ичида Ўзбекистонда 342та янги касалланиш ҳолати қайд этилгани ва 2 бемор вафот этгани ҳақида хабар берди. Айни вақтда шифохоналарда даволанаётган беморлар сони қарийб 2 минг нафар, шундан 109 нафар бемор ўта оғир аҳволда.

«2021 йил 17 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 86680 (+342) нафарни ташкил этмоқда», дейилади ССВ хабарида.

Кунлик ўсиш бўйича Ўзбекистон бўйича ҳам, Тошкент шаҳрида ҳам йил бошидан буён энг юқори кўрсаткичлар қайд этилди.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 7 нафари Қорақалпоғистон Республикасида, 
  • 3 нафари Андижон вилоятида,
  • 10 нафари Бухоро вилоятида,
  • 8 нафари Жиззах вилоятида,
  • 2 нафари Навоий вилоятида,
  • 3 нафари Наманган вилоятида,
  • 29 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 3 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 1 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 4 нафари Фарғона вилоятида,
  • 1 нафари Хоразм вилоятида,
  • 50 нафари Тошкент вилоятида,
  • 221 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
  • Кеча кун давомида:

Қорақалпоғистон Республикасида 6 нафар,

  • Бухоро вилоятида 8 нафар,
  • Наманган вилоятида 5 нафар,
  • Самарқанд вилоятида 22 нафар,
  • Фарғона вилоятида 2 нафар,
  • Тошкент вилоятида 37 нафар,
  • Тошкент шаҳрида 125 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 84043 (+205) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 97 фоизни ташкил қилмоқда.

Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 638 нафарни ташкил қилди.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 1999 нафар бемор даволанмоқда, шундан 238 нафари оғир, 109 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан