Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда лизинг компанияси корпоратив облигация чиқармоқда
5.02.2020 17:50,  
134

2017 йилдан бери илк бор нобанк эмитент томонидан корпоратив облигациялар чиқарилмоқда.

Капитал бозорини ривожлантириш Агентлигининг маълум қилишича, умумий қиймати 25 млрд сўмлик 3 та корпоратив облигациялар " Uzbek Leasing International А.О." АЖ қўшма корхонаси томонидан чиқарилмоқда.

3 хил муддатли облигациялар эмитация қилинади.

Умумий сони 800 дона, муомала муддати 1 йиллик облигациялар 10 миллион сўм номинал қиймат билан чиқарилади. Уларнинг йиллик даромадлилиги 18 %.

Шунингдек, умумий сони 800 дона, муомала муддати 2 йиллик облигациялар 10 миллион сўм номинал қиймат билан чиқарилади. Уларнинг йиллик даромадлилиги 19 %.

Учинчи турдаги облигациялар 3 йил муддатга, умумий сони 900 дона миқдорида чиқарилмоқда. Уларнинг номинал нархи 10 миллион сўм, йиллик даромадлилиги 20%.

Облигациялар "Тошкент" республика фонд биржасида жойлаштирилади ва муомалага чиқарилади.

Маълумот учун: " Uzbek Leasing International А.О." АЖ 1995 йилда ташкил этилган, лизинг бозорида энг катта иштирокчилардан биридир. Компания акциядорлари – Ўзбекистон Миллий банки, UzOmanCapital Ўзбек-Уммон инвестиция компанияси ва Maybank.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан